Маккада нозил бўлган. 93 оятдан иборат.
ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман
ﻃﺲﳔﲬ ﺗﲘﻠﱀﻚﱔ ﺀﱧﺍﻳﱧ﮳ﺖﱻ ﭐﻟﱀﻘﱂﺮﱹﺀﱧﺍﻥﲌ ﻭﱺﻛﲔﺘﱧﺎﺏﲎ ﻣﱲﺒﲐﻴﻦﲍﳁﳃﳀ
1. То. Сийн. Ушбулар Қуръон–очиқ китоб оятларидир.
ﻫﱻﺪﱾﻯ ﻭﱺﺑﱨﺸﱓﺮﱺﻯﳎ ﻟﲘﻠﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳄﳀ
2. Мўминлар учун ҳидоят ва хушхабардир.
ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱨﻘﲘﻴﻤﱨﻮﻥﱧ ﭐﻟﺼﲄﻠﱁﻮﳎﺓﱧ ﻭﱺﻳﱨﺆﱹﺗﱨﻮﻥﱧ ﭐﻟﺰﲄﻛﱔﻮﳎﺓﱧ ﻭﱺﻫﱻﻢ ﺑﲐﭑﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘ ﻫﱻﻢﱦ ﻳﱨﻮﻗﲘﻨﱨﻮﻥﱧﳁﳅﳀ
3. Улар намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга қаттиқ ишонадиганлардир.
ﺇﲐﻥﱱ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﺆﱹﻣﲘﻨﱨﻮﻥﱧ ﺑﲐﭑﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘ ﺯﱺﻳﱱﻨﱱﺎ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺃﱁﻋﱹﻤﱧ﮳ﻠﱁﻬﱻﻢﱦ ﻓﱁﻬﱻﻢﱦ ﻳﱧﻌﱦﻤﱧﻬﱻﻮﻥﱧﳁﳆﳀ
4. Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга Биз амалларини зийнатлаб кўрсатдик. Бас, улар адашиб-улоқиб юраверадилар.
ﺃﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺳﱻﻮﳒﺀﱨ ﭐﻟﱀﻌﱧﺬﱔﺍﺏﲌ ﻭﱺﻫﱻﻢﱦ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘ ﻫﱻﻢﱨ ﭐﵖﱓﵑﱁﺧﱹﺴﱺﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳇﳀ
5. Ана ўшаларга ёмон азоб бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўргувчилардир.
ﻭﱺﺇﲐﻧﱱﻚﱔ ﻟﱁﺘﱨﻠﱁﻘﱋﻰ ﭐﻟﱀﻘﱂﺮﱹﺀﱧﺍﻥﱧ ﻣﲘﻦ ﻟﱋﺪﱻﻥﱦ ﺣﱺﻜﲔﻴﻢﲍ ﻋﱺﻠﲘﻴﻢﲍﳁﳈﳀ
6. Албатта, сенга бу Қуръон ўта ҳикматли ва ўта илмли Зот томонидан берилур.
ﺇﲐﺫﱦ ﻗﱁﺎﻝﱔ ﻣﱨﻮﺳﱺﻰﳎ ﵖﲔﵑﱁﻫﱹﻠﲘﻪﲘﲶﳒ ﺇﲐﻧﱰﲘﻰﳒ ﺀﱧﺍﻧﱧﺴﱹﺖﱻ ﻧﱧﺎﺭﱾﺍ ﺳﱺ﮲ﱧﺎﺗﲘﻴﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻨﱦﻬﱺﺎ ﺑﲐﺨﱺﺒﱧﺮﲍ ﺃﱁﻭﱹ ﺀﱧﺍﺗﲘﻴﻜﱕﻢ ﺑﲐﺸﲔﻬﱺﺎﺏﲎ ﻗﱁﺒﱧﺲﲞ ﻟﱋﻌﱧﻠﱋﻜﱕﻢﱦ ﺗﱧﺼﱹﻄﱔﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳉﳀ
7. Мусо ўз аҳлига: «Аниқки, мен бир олов кўрдим. Тезда мен сизларга ундан бирор хабар ёки исинишингиз учун бир тутам чўғ келтирурман», деганини эсла.
ﻓﱁﻠﱁﻤﱱﺎ ﺟﱺﺂﺀﱧﻫﱺﺎ ﻧﱨﻮﺩﲘﻯﱺ ﺃﱁﻥﲲ ﺑﱨﻮﺭﲌﻙﱔ ﻣﱧﻦ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﻨﱱﺎﺭﲌ ﻭﱺﻣﱧﻦﱹ ﺣﱺﻮﱹﻟﱁﻬﱺﺎ ﻭﱺﺳﱻﺒﱦﺤﱺ﮳ﻦﱺ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﺭﱺﺏﲃﲌ ﭐﻟﱀﻌﱧ﮳ﻠﱁﻤﲘﻴﻦﱺﳁﳊﳀ
8. У(олов)га келганида, олов олдидаги ва атрофидаги шахс-ларга барака берилди ва «Оламларнинг Робби–Аллоҳ покдир», деб нидо қилинди.
ﻳﱧ﮳ﻤﱨﻮﺳﱺﻰ﮵ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨﲵﳒ ﺃﱁﻧﱧﺎ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﭐﻟﱀﻌﱧﺰﲌﻳﺰﱻ ﭐﻟﱀﺤﱺﻜﲔﻴﻢﱨﳁﳋﳀ
9. «Эй Мусо! Албатта, бу–Менман! Азийзу ҳакийм Аллоҳман!
ﻭﱺﺃﱁﻟﱀﻖﲌ ﻋﱺﺼﱺﺎﻙﱔﲬ ﻓﱁﻠﱁﻤﱱﺎ ﺭﱺﺀﱧﺍﻫﱺﺎ ﺗﱧﻬﱹﺘﱧﺰﲅ ﻛﱔﺄﱁﻧﱱﻬﱺﺎ ﺟﱺﺂﻥﱶ ﻭﱺﻟﱋﻰﳎ ﻣﱨﺪﱹﺑﲐﺮﱾﺍ ﻭﱺﻟﱁﻢﱦ ﻳﱨﻌﱧﻘﱊﲘﺐﱹﲬ ﻳﱧ﮳ﻤﱨﻮﺳﱺﻰﳎ ﵖﱔﵐ ﺗﱧﺨﱺﻒﱹ ﺇﲐﻧﱰﲘﻰ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﺨﱺﺎﻑﱻ ﻟﱁﺪﱺﻯﲄ ﭐﻟﱀﻤﱨﺮﱹﺳﱺﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳂﳃﳀ
10. Ва асоингни ташла!» Бас, қачонки, Мусо у(асо)нинг илондек қимирлаётганини кўрганида, ортига қарамай қочди. «Эй Мусо! Қўрқма! Зеро, Менинг ҳузуримда Пайғамбарлар қўрқмаслар!»
ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻣﱧﻦ ﻇﱔﻠﱁﻢﱧ ﺛﱂﻢﱱ ﺑﱧﺪﲄﻝﱔ ﺣﱻﺴﱹﻨﱭﺎ ﺑﱧﻌﱦﺪﱺ ﺳﱻﻮﳒﺀﲚ ﻓﱁﺈﲐﻧﱰﲘﻰ ﻏﱔﻔﱂﻮﺭﱿ ﺭﲄﺣﲔﻴﻢﱬﳁﳃﳃﳀ
11. Лекин ким зулм қилса-ю, сўнгра ёмонлик кетидан унга яхшиликни бадал қилса, бас, Мен, албатта, мағфиратли ва меҳрибондирман.
ﻭﱺﺃﱁﺩﱦﺧﲔﻞﱓ ﻳﱧﺪﱺﻙﱔ ﻓﲘﻰ ﺟﱺﻴﱦﺒﲐﻚﱔ ﺗﱧﺨﱹﺮﱻﺝﱹ ﺑﱧﻴﱦﻀﱺﺂﺀﱧ ﻣﲘﻦﱹ ﻏﱔﻴﱦﺮﲌ ﺳﱻﻮﳒﺀﲚﲨ ﻓﲘﻰ ﺗﲘﺴﱹﻊﲠ ﺀﱧﺍﻳﱧ﮳ﺖﲕ ﺇﲐﻟﱁﻰﳎ ﻓﲘﺮﱹﻋﱺﻮﱹﻥﱧ ﻭﱺﻗﱁﻮﱹﻣﲘﻪﲘﲶﳒﲬ ﺇﲐﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﻗﱁﻮﱹﻣﱫﺎ ﻓﱁ﮳ﺴﲔﻘﲘﻴﻦﱺﳁﳄﳃﳀ
12. Қўлингни ёқангнинг ичига суқ, ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур. Фиръавн ва унинг қавмига қаратилган тўққиз мўъжиза орасида (бу бордир). Албатта, улар бузғунчи қавм бўлдилар.
ﻓﱁﻠﱁﻤﱱﺎ ﺟﱺﺂﺀﱧﺗﱦﻬﱻﻢﱦ ﺀﱧﺍﻳﱧ﮳ﺘﱨﻨﱧﺎ ﻣﱨﺒﱦﺼﲔﺮﱺﺓﱫ ﻗﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﻫﱺ﮳ﺬﱔﺍ ﺳﲔﺤﱹﺮﱿ ﻣﱲﺒﲐﻴﻦﱿﳁﳅﳃﳀ
13. Бас, қачонки уларга оят-мўъжизаларимиз кўз очгувчи бўлиб келганида, «Бу очиқ-ойдин сеҳрдир», дедилар.
ﻭﱺﺟﱺﺤﱺﺪﱻﻭﺍﲯ ﺑﲐﻬﱺﺎ ﻭﱺﭐﺳﱹﺘﱧﻴﱦﻘﱁﻨﱧﺘﱦﻬﱺﺂ ﺃﱁﻧﻔﱂﺴﱻﻬﱻﻢﱦ ﻇﱕﻠﱀﻤﱫﺎ ﻭﱺﻋﱻﻠﱂﻮﲈﺍﲬ ﻓﱁﭑﻧﻈﱕﺮﱹ ﻛﱔﻴﱦﻒﱺ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻋﱺ﮳ﻘﲘﺒﱧﺔﱂ ﭐﻟﱀﻤﱨﻔﱀﺴﲔﺪﲘﻳﻦﱺﳁﳆﳃﳀ
14. Ва ўзлари аниқ билиб туриб, зулм ва кибр туфайли у(мўъжиза)ларни инкор этдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлишига назар сол.
ﻭﱺﻟﱁﻘﱁﺪﱹ ﺀﱧﺍﺗﱧﻴﱦﻨﱧﺎ ﺩﱧﺍﻭﱻﲵﺩﱧ ﻭﱺﺳﱻﻠﱁﻴﱦﻤﱧ﮳ﻦﱺ ﻋﲔﻠﱀﻤﱫﺎﲨ ﻭﱺﻗﱁﺎﵖﱔﵐ ﭐﻟﱀﺤﱺﻤﱦﺪﱻ ﴦﲘﴥﴤﲘ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﻓﱁﻀﲄﻠﱁﻨﱧﺎ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻛﱔﺜﲘﻴﺮﲎ ﻣﱰﲘﻦﱹ ﻋﲔﺒﱧﺎﺩﲘﻩﲘ ﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳇﳃﳀ
15. Батаҳқиқ, Биз Довуд ва Сулаймонга илм бердик. Икковлари: «Бизни кўпгина мўмин бандаларидан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дедилар.
ﻭﱺﻭﱺﺭﲌﺙﱺ ﺳﱻﻠﱁﻴﱦﻤﱧ﮳ﻦﱻ ﺩﱧﺍﻭﱻﲵﺩﱧﲨ ﻭﱺﻗﱁﺎﻝﱔ ﻳﱧﳌﺄﱁﻳﱲﻬﱺﺎ ﭐﻟﻨﱱﺎﺱﱻ ﻋﱻﻠﱊﲘﻤﱦﻨﱧﺎ ﻣﱧﻨﻄﲔﻖﱺ ﭐﻟﻄﱞﻴﱦﺮﲌ ﻭﱺﺃﱂﻭﺗﲘﻴﻨﱧﺎ ﻣﲘﻦ ﻛﱕﻞﱝﲌ ﺷﱔﻰﱹﺀﲙﲨ ﺇﲐﻥﱱ ﻫﱺ﮳ﺬﱔﺍ ﻟﱁﻬﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﻔﱁﻀﱹﻞﱕ ﭐﻟﱀﻤﱨﺒﲐﻴﻦﱻﳁﳈﳃﳀ
16. Ва Сулаймон Довудга ворис бўлди. У: «Эй одамлар, бизга қуш тили ўргатилди ва ҳар бир нарсадан берилди. Бу, албатта, очиқ-ойдин фазлдир», деди.
ﻭﱺﺣﱻﺸﲔﺮﱺ ﻟﲘﺴﱻﻠﱁﻴﱦﻤﱧ﮳ﻦﱺ ﺟﱻﻨﱨﻮﺩﱨﻩﱨﲵ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﺠﲌﻦﲃﲌ ﻭﱺﭐﵖﱓﵒﻧﺲﲜ ﻭﱺﭐﻟﻄﱞﻴﱦﺮﲌ ﻓﱁﻬﱻﻢﱦ ﻳﱨﻮﺯﱺﻋﱻﻮﻥﱧﳁﳉﳃﳀ
17. Сулаймонга жин, инс ва қушлардан бўлган аскарлари тўпланиб, тизилган ҳолда турдилар.
ﺣﱺﺘﱱﻰ﮵ ﺇﲐﺫﱧﺁ ﺃﱁﺗﱧﻮﱹﺍﲯ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻭﱺﺍﺩﲘ ﭐﻟﻨﱱﻤﱦﻞﲌ ﻗﱁﺎﻟﱁﺖﱹ ﻧﱧﻤﱦﻠﱁﺔﱆ ﻳﱧﳌﺄﱁﻳﱲﻬﱺﺎ ﭐﻟﻨﱱﻤﱦﻞﱕ ﭐﺩﱦﺧﱻﻠﱂﻮﺍﲯ ﻣﱧﺴﱺ﮳ﻜﲔﻨﱧﻜﱕﻢﱦ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﺤﱹﻄﲔﻤﱧﻨﱱﻜﱕﻢﱦ ﺳﱻﻠﱁﻴﱦﻤﱧ﮳ﻦﱻ ﻭﱺﺟﱻﻨﱨﻮﺩﱨﻩﱨﲵ ﻭﱺﻫﱻﻢﱦ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﺸﱓﻌﱨﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳊﳃﳀ
18. Токи улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: «Эй, чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан эзиб юбормасинлар», деди.
ﻓﱁﺘﱧﺒﱧﺴﲄﻢﱧ ﺿﱺﺎﺣﲔﻜﱘﺎ ﻣﱰﲘﻦ ﻗﱁﻮﱹﻟﲘﻬﱺﺎ ﻭﱺﻗﱁﺎﻝﱔ ﺭﱺﺏﲃﲌ ﺃﱁﻭﱹﺯﲌﻋﱹﻨﲘﻰﳒ ﺃﱁﻥﱦ ﺃﱁﺷﱓﻜﱕﺮﱺ ﻧﲘﻌﱦﻤﱧﺘﱧﻚﱔ ﭐﻟﱋﺘﲘﻰﳒ ﺃﱁﻧﱦﻌﱧﻤﱦﺖﱺ ﻋﱺﻠﱁﻰﲄ ﻭﱺﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻭﱺ﮴ﻟﲘﺪﱺﻯﲄ ﻭﱺﺃﱁﻥﱦ ﺃﱁﻋﱹﻤﱧﻞﱔ ﺻﱺ﮳ﻠﲘﺤﱾﺎ ﺗﱧﺮﱹﺿﱺﯩﳎﻪﱨ ﻭﱺﺃﱁﺩﱦﺧﲔﻠﱀﻨﲘﻰ ﺑﲐﺮﱺﺣﱹﻤﱧﺘﲘﻚﱔ ﻓﲘﻰ ﻋﲔﺒﱧﺎﺩﲘﻙﱔ ﭐﻟﺼﲄ﮳ﻠﲘﺤﲔﻴﻦﱺﳁﳋﳃﳀ
19. Бас, у унинг сўзидан табассум қилди ва: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин», деди.
ﻭﱺﺗﱧﻔﱁﻘﱋﺪﱺ ﭐﻟﻄﱞﻴﱦﺮﱺ ﻓﱁﻘﱁﺎﻝﱔ ﻣﱧﺎ ﻟﲘﻰﱺ ﵖﱔﵓ ﺃﱁﺭﱺﻯ ﭐﻟﱀﻬﱻﺪﱹﻫﱻﺪﱺ ﺃﱁﻡﱦ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﻐﱧﺂﴢﲐﺒﲐﻴﻦﱺﳁﳂﳄﳀ
20. Ва қушларни текширди-да: «Нега Ҳудҳудни кўрмаётирман ёки ғойиблардан бўлдими?» деди.