«Тафсири Ҳилол»
Қуръонни инсоният учун қиёматгача боқий ҳидоят маёғи, барчани ожиз қолдирувчи баёни ва икки дунё саодатига элтувчи дастурул амал қилиб нозил этган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин! Қуръонни Роббул оламиндан қабул қилиб олган, уни бутун оламларга омонат ила етказган, ҳам ўқишни, ҳам уқишни ўргатган, ҳаётга тамомила татбиқ этиб кўрсатган севимли Пайғамбаримиз, Аллоҳ таолонинг ҳабиби Муҳаммад Аминга энг пок ва энг юксак салавоту дурудлар бўлсин!
Ушбу тафсирнинг баъзи хусусиятлари
Халқимизнинг Ислом дини асосларини, Қуръони Карим маъноларини билишга чанқоқлигини эътиборга олиб, ҳамда бир неча қимматли кишиларимизнинг далдалари билан инсоният ҳаётининг асосий дастури бўлмиш Қуръони Каримни имконимиз етган қадар тафсир қилишга киришдик.
«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини компьютерлар учун мўлжалланган нашрини тақдим этади.
Қуръонни қандоқ ўқиймиз
Одатда, бирор китобни қўлга олганда, унинг исмини ўқиш билан ичида нима ҳақда гап кетиши аниқ бўлади. Бирор маълум нарса ҳақида маълумот билмоқчи бўлган шахс ўша нарса ҳақидаги боб ёки бўлимни очиб ўқийди-да, саволига жавоб топади.
Мовароуннаҳрда тафсир ва муфассирлар
Мовароуннаҳрда тафсир илми ва муфассирлар ҳақида сўз юритишдан аввал бу улкан илмнинг келиб чиқиши ва ривожланиши тарихига бир назар солайлик.