1 Фотиҳа
2 Бақара
3 Оли Имрон
4 Нисо
5 Моида
6 Анъом
7 Аъроф
8 Анфол
9 Тавба
10 Юнус
11 Ҳуд
12 Юсуф
13 Роъд
14 Иброҳим
15 Ҳижр
16 Наҳл
17 Исро
18 Каҳф
19 Марям
20 Тоҳа
21 Анбиё
22 Ҳаж
23 Муъминун
24 Нур
25 Фурқон
26 Шуаро
27 Намл
28 Қосос
29 Анкабут
30 Рум
31 Луқмон
32 Сажда
33 Аҳзоб
34 Сабаъ
35 Фотир
36 Йаасийн
37 Соффаат
38 Сод
39 Зумар
40 Ғофир
41 Фуссилат
42 Шууро
43 Зухруф
44 Духон
45 Жосия
46 Аҳқоф
47 Муҳаммад
48 Фатҳ
49 Ҳужурот
50 Қоф
51 Зориёт
52 Тур
53 Нажм
54 Қамар
55 Ар-Роҳман
56 Воқиъа
57 Ҳадид
58 Мужодала
59 Ҳашр
60 Мумтаҳана
61 Соофф
62 Жума
63 Мунофиқун
64 Тағобун
65 Талоқ
66 Таҳрим
67 Мулк
68 Қалам
69 Ҳааққо
70 Маъориж
71 Нуҳ
72 Жин
73 Муззаммил
74 Муддассир
75 Қийаама
76 Инсон
77 Мурсалаат
78 Набаъ
79 Назиъаат
80 Абаса
81 Таквир
82 Инфитор
83 Мутоффифун
84 Иншиқоқ
85 Буруж
86 Ториқ
87 Аълаа
88 Ғошия
89 Фажр
90 Балад
91 Шамс
92 Лайл
93 Зуҳо
94 Шарҳ
95 Тийн
96 Алақ
97 Қадр
98 Баййина
99 Залзала
100 Аъдият
101 Қориъа
102 Такаасур
103 Аср
104 Ҳумаза
105 Фийл
106 Қурайш
107 Мааъуун
108 Кавсар
109 Каафирун
110 Наср
111 Масад
112 Ихлос
113 Фалақ
114 Наас

Маккада нозил бўлган. 75 оятдан иборат.


ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

ﺗﱧﻨﺰﲌﻳﻞﱕ ﭐﻟﱀﻜﲔﺘﱧ﮳ﺐﲌ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﱀﻌﱧﺰﲌﻳﺰﲌ ﭐﻟﱀﺤﱺﻜﲔﻴﻢﲌﳁﳃﳀ

1. Бу китобнинг нозил қилиниши азийзу ҳакийм бўлган Аллоҳ томонидандир.

ﺇﲐﻧﱱﺂ ﺃﱁﻧﺰﱺﻟﱀﻨﱧﺂ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻚﱔ ﭐﻟﱀﻜﲔﺘﱧ﮳ﺐﱺ ﺑﲐﭑﻟﱀﺤﱺﻖﲃﲌ ﻓﱁﭑﻋﱹﺒﱨﺪﲘ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻣﱨﺨﱹﻠﲘﺼﱾﺎ ﻟﱋﻪﱨ ﭐﻟﺪﲃﲘﻳﻦﱺﳁﳄﳀ

2. Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт.

ﺃﱁﵖﱔﵐ ﴦﲘﴥﴤﲘ ﭐﻟﺪﲃﲘﻳﻦﱻ ﭐﻟﱀﺨﱺﺎﻟﲘﺺﱻﲬ ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﭐﺗﱱﺨﱺﺬﱕﻭﺍﲯ ﻣﲘﻦ ﺩﱨﻭﻧﲘﻪﲘﲶﳒ ﺃﱁﻭﱹﻟﲘﻴﱧﺂﺀﱧ ﻣﱧﺎ ﻧﱧﻌﱦﺒﱨﺪﱻﻫﱻﻢﱦ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻟﲘﻴﱨﻘﱁﺮﲃﲌﺑﱨﻮﻧﱧﺂ ﺇﲐﻟﱁﻰ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﺯﱻﻟﱀﻔﱁﻰ﮵ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻳﱧﺤﱹﻜﱕﻢﱨ ﺑﱧﻴﱦﻨﱧﻬﱻﻢﱦ ﻓﲘﻰ ﻣﱧﺎ ﻫﱻﻢﱦ ﻓﲘﻴﻪﲘ ﻳﱧﺨﱹﺘﱧﻠﲘﻔﱂﻮﻥﱧﲩ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﻬﱹﺪﲘﻯ ﻣﱧﻦﱹ ﻫﱻﻮﱺ ﻛﱔ﮳ﺬﲘﺏﱿ ﻛﱔﻔﱋﺎﺭﱿﳁﳅﳀ

3. Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё (дўстлар) тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалари бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас.

ﻟﱋﻮﱹ ﺃﱁﺭﱺﺍﺩﱧ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﺘﱱﺨﲔﺬﱔ ﻭﱺﻟﱁﺪﱾﺍ ﵖﱞﵔﺻﱹﻄﱔﻔﱁﻰﳎ ﻣﲘﻤﱱﺎ ﻳﱧﺨﱹﻠﱂﻖﱻ ﻣﱧﺎ ﻳﱧﺸﱔﺂﺀﱨﲬ ﺳﱻﺒﱦﺤﱺ﮳ﻨﱧﻪﱨﲵﲨ ﻫﱻﻮﱺ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﭐﻟﱀﻮﱺ﮴ﺣﲔﺪﱻ ﭐﻟﱀﻘﱁﻬﲄﺎﺭﱻﳁﳆﳀ

4. Агар Аллоҳ бола тутишни истаса, албатта, Ўзи яратган нарсалардан хоҳлаганини танлаб олар эди. У зот покдир. Аллоҳ ягона Қаҳҳордир (яъни, Қаҳҳорлигидан бутун оламни Ўзига бўйсундириб ва якка Ўзи идора қилиб туради. Бу ишида У ҳеч қандай шерикка, ёрдамчига муҳтож эмас).

ﺧﱺﻠﱁﻖﱺ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﱺ ﺑﲐﭑﻟﱀﺤﱺﻖﲃﲌﲨ ﻳﱨﻜﱔﻮﲃﲌﺭﱻ ﭐﻟﱋﻴﱦﻞﱔ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﻨﱱﻬﱺﺎﺭﲌ ﻭﱺﻳﱨﻜﱔﻮﲃﲌﺭﱻ ﭐﻟﻨﱱﻬﱺﺎﺭﱺ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﱋﻴﱦﻞﲌﲨ ﻭﱺﺳﱺﺨﲄﺮﱺ ﭐﻟﺸﱞﻤﱦﺲﱺ ﻭﱺﭐﻟﱀﻘﱁﻤﱧﺮﱺﲨ ﻛﱕﻞﱣ ﻳﱧﺠﱹﺮﲌﻯ ﵖﲔﵑﱁﺟﱺﻞﲎ ﻣﱲﺴﱺﻤﱳﻰﲩ ﺃﱁﵖﱔﵐ ﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﻌﱧﺰﲌﻳﺰﱻ ﭐﻟﱀﻐﱧﻔﱋ﮳ﺮﱻﳁﳇﳀ

5. У осмонлару ерни ҳақ ила яратган, кечани кундуз устига ўрайдиган, кундузни кеча устига ўрайдиган, қуёш ва ойни бўйсундирадиган зотдир. Ҳар бири белгиланган муддатча юрмоқда. Огоҳ бўлингким, У азийзу ўта мағфиратли зотдир.

ﺧﱺﻠﱁﻘﱁﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻦ ﻧﱱﻔﱀﺲﲞ ﻭﱺ﮴ﺣﲔﺪﱺﺓﲚ ﺛﱂﻢﱱ ﺟﱺﻌﱧﻞﱔ ﻣﲘﻨﱦﻬﱺﺎ ﺯﱺﻭﱹﺟﱺﻬﱺﺎ ﻭﱺﺃﱁﻧﺰﱺﻝﱔ ﻟﱁﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﵖﱓﵑﱁﻧﱦﻌﱧ﮳ﻢﲌ ﺛﱁﻤﱧ﮳ﻨﲘﻴﱧﺔﱁ ﺃﱁﺯﱹﻭﱺ﮴ﺝﲢﲬ ﻳﱧﺨﱹﻠﱂﻘﱂﻜﱕﻢﱦ ﻓﲘﻰ ﺑﱨﻄﱕﻮﻥﲌ ﺃﱂﻣﱱﻬﱺ﮳ﺘﲘﻜﱕﻢﱦ ﺧﱺﻠﱀﻘﱅﺎ ﻣﱰﲘﻦﲲ ﺑﱧﻌﱦﺪﲘ ﺧﱺﻠﱀﻖﲎ ﻓﲘﻰ ﻇﱕﻠﱂﻤﱧ﮳ﺖﲖ ﺛﱁﻠﱁ﮳ﺚﲖﲬ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻜﱕﻢﱨ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﺭﱺﺑﱲﻜﱕﻢﱦ ﻟﱁﻪﱨ ﭐﻟﱀﻤﱨﻠﱀﻚﱕﲨ ﵖﱔﵓ ﺇﲐﻟﱁ﮳ﻪﱧ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻫﱻﻮﱺﲨ ﻓﱁﺄﱁﻧﱱﻰﳎ ﺗﱨﺼﱹﺮﱺﻓﱂﻮﻥﱧﳁﳈﳀ

6. У сизларни бир жондан яратди. Сўнгра ундан жуфтини қилди ва сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди. У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратадир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Барча мулк Уникидир. Ундан ўзга ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасиз?!

ﺇﲐﻥ ﺗﱧﻜﱓﻔﱂﺮﱻﻭﺍﲯ ﻓﱁﺈﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻏﱔﻨﲘﻰﲇ ﻋﱺﻨﻜﱕﻢﱦﲨ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻳﱧﺮﱹﺿﱺﻰﳎ ﻟﲘﻌﲘﺒﱧﺎﺩﲘﻩﲘ ﭐﻟﱀﻜﱕﻔﱀﺮﱺﲨ ﻭﱺﺇﲐﻥ ﺗﱧﺸﱓﻜﱕﺮﱻﻭﺍﲯ ﻳﱧﺮﱹﺿﱺﻪﱨ ﻟﱁﻜﱕﻢﱦﲩ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﺗﱧﺰﲌﺭﱻ ﻭﱺﺍﺯﲌﺭﱺﺓﱬ ﻭﲌﺯﱹﺭﱺ ﺃﱂﺧﱹﺮﱺﻯﳎﲬ ﺛﱂﻢﱱ ﺇﲐﻟﱁﻰﳎ ﺭﱺﺑﱰﲐﻜﱕﻢ ﻣﱱﺮﱹﺟﲌﻌﱨﻜﱕﻢﱦ ﻓﱁﻴﱨﻨﱧﺒﱰﲐﺌﱨﻜﱕﻢ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﻛﱕﻨﺘﱨﻢﱦ ﺗﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧﲬ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨﲵ ﻋﱺﻠﲘﻴﻢﱮ ﺑﲐﺬﱔﺍﺕﲔ ﭐﻟﺼﲅﺪﱻﻭﺭﲌﳁﳉﳀ

7. Агар куфр келтирсангиз, албатта, Аллоҳ сиздан беҳожатдир. У зот Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар Унга шукр келтирсангиз, сиздан рози бўлур. Ҳеч бир оғирлик кўтаргувчи жон ўзга жоннинг оғирлигини кўтармас. Сўнгра фақатгина Роббингизга қайтишингиз бор. Бас, У нима амал қилиб юрганингизнинг хабарини берур. Албатта, У диллардаги нарсаларни ҳам ўта билгувчи зотдир.

ﲿ ﻭﱺﺇﲐﺫﱧﺍ ﻣﱧﺲﲄ ﭐﵖﱓﵒﻧﺴﱺ﮳ﻦﱺ ﺿﱻﺮﲉ ﺩﱧﻋﱺﺎ ﺭﱺﺑﱱﻪﱨﲵ ﻣﱨﻨﲘﻴﺒﱩﺎ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻪﲘ ﺛﱂﻢﱱ ﺇﲐﺫﱧﺍ ﺧﱺﻮﲄﻟﱁﻪﱨﲵ ﻧﲘﻌﱦﻤﱧﺔﱅ ﻣﱰﲘﻨﱦﻪﱨ ﻧﱧﺴﲔﻰﱺ ﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻳﱧﺪﱹﻋﱻﻮﳒﺍﲯ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻪﲘ ﻣﲘﻦ ﻗﱁﺒﱦﻞﱕ ﻭﱺﺟﱺﻌﱧﻞﱔ ﴦﲘﴥﴤﲘ ﺃﱁﻧﺪﱺﺍﺩﱫﺍ ﻟﱊﲘﻴﱨﻀﲔﻞﱞ ﻋﱺﻦ ﺳﱺﺒﲐﻴﻠﲘﻪﲘﲶﲬ ﻗﱂﻞﱓ ﺗﱧﻤﱧﺘﱱﻊﱦ ﺑﲐﻜﱕﻔﱀﺮﲌﻙﱔ ﻗﱁﻠﲘﻴﵝﱃﵗ ﺇﲐﻧﱱﻚﱔ ﻣﲘﻦﱹ ﺃﱁﺻﱹﺤﱺ﮳ﺐﲌ ﭐﻟﻨﱱﺎﺭﲌﳁﳊﳀ

8. Қачонки инсонни зарар тутса, Роббига тавба қилган ҳолида дуо қилур. Сўнгра унга У зот Ўз фазлидан неъмат берса, олдин дуо қилиб турган нарсасини унутур ва Аллоҳга Унинг йўлидан адаштирмоқ учун тенгдошлар қилур. Сен: «Куфринг билан бир оз ҳузурланиб тур. Албатта, сен жаҳаннам эгаларидансан», деб айт.

ﺃﱁﻣﱱﻦﱹ ﻫﱻﻮﱺ ﻗﱁ﮳ﻨﲘﺖﱽ ﺀﱧﺍﻧﱧﺂﺀﱧ ﭐﻟﱋﻴﱦﻞﲌ ﺳﱺﺎﺟﲌﺪﱾﺍ ﻭﱺﻗﱁﺂﴢﲐﻤﱫﺎ ﻳﱧﺤﱹﺬﱔﺭﱻ ﭐﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﱧ ﻭﱺﻳﱧﺮﱹﺟﱻﻮﺍﲯ ﺭﱺﺣﱹﻤﱧﺔﱁ ﺭﱺﺑﱰﲐﻪﲘﲶﲩ ﻗﱂﻞﱓ ﻫﱺﻞﱓ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻮﲌﻯ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻤﱨﻮﻥﱧ ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻤﱨﻮﻥﱧﲩ ﺇﲐﻧﱱﻤﱧﺎ ﻳﱧﺘﱧﺬﱔﻛﱞﺮﱻ ﺃﱂﻭﳖﻟﱂﻮﺍﲯ ﭐﵖﱓﵑﱁﻟﱀﺒﱧ﮳ﺐﲌﳁﳋﳀ

9. Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!»–деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар.

ﻗﱂﻞﱓ ﻳﱧ﮳ﻌﲘﺒﱧﺎﺩﲘ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺀﱧﺍﻣﱧﻨﱨﻮﺍﲯ ﭐﺗﱱﻘﱂﻮﺍﲯ ﺭﱺﺑﱱﻜﱕﻢﱦﲬ ﻟﲘﻠﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺃﱁﺣﱹﺴﱺﻨﱨﻮﺍﲯ ﻓﲘﻰ ﻫﱺ﮳ﺬﲘﻩﲘ ﭐﻟﺪﲅﻧﱦﻴﱧﺎ ﺣﱺﺴﱺﻨﱧﺔﱆﲩ ﻭﱺﺃﱁﺭﱹﺽﱻ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺ﮴ﺳﲔﻌﱧﺔﱄﲩ ﺇﲐﻧﱱﻤﱧﺎ ﻳﱨﻮﱺﻓﱋﻰ ﭐﻟﺼﲄ﮳ﺒﲐﺮﱻﻭﻥﱧ ﺃﱁﺟﱹﺮﱺﻫﱻﻢ ﺑﲐﻐﱧﻴﱦﺮﲌ ﺣﲔﺴﱺﺎﺏﲎﳁﳂﳃﳀ

10. Сен (Менинг тарафимдан): «Эй, иймон келтирган бандаларим, Роббингизга тақво қилинг. Бу дунёда гўзал амал қилганларга гўзаллик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур», деб айт.

ﻗﱂﻞﱓ ﺇﲐﻧﱰﲘﻰﳒ ﺃﱂﻣﲘﺮﱹﺕﱻ ﺃﱁﻥﱦ ﺃﱁﻋﱹﺒﱨﺪﱺ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻣﱨﺨﱹﻠﲘﺼﱾﺎ ﻟﱋﻪﱨ ﭐﻟﺪﲃﲘﻳﻦﱺﳁﳃﳃﳀ

11. Сен: «Албатта, мен динни Ўзи учун холис қилган ҳолимда Аллоҳга ибодат этишимга буюрилганман.

ﻭﱺﺃﱂﻣﲘﺮﱹﺕﱻ ﵖﲔﵑﱁﻥﱦ ﺃﱁﻛﱕﻮﻥﱧ ﺃﱁﻭﲄﻝﱔ ﭐﻟﱀﻤﱨﺴﱹﻠﲘﻤﲘﻴﻦﱺﳁﳄﳃﳀ

12. Ва мен мусулмонларнинг аввалгиси бўлишимга амр этилганман», деб айт.

ﻗﱂﻞﱓ ﺇﲐﻧﱰﲘﻰﳒ ﺃﱁﺧﱺﺎﻑﱻ ﺇﲐﻥﱦ ﻋﱺﺼﱺﻴﱦﺖﱻ ﺭﱺﺑﱰﲐﻰ ﻋﱺﺬﱔﺍﺏﱺ ﻳﱧﻮﱹﻡﲍ ﻋﱺﻈﲔﻴﻢﲎﳁﳅﳃﳀ

13. Сен: «Албатта, мен агар Роббимга исён этсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт.

ﻗﱂﻞﲌ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﺃﱁﻋﱹﺒﱨﺪﱻ ﻣﱨﺨﱹﻠﲘﺼﱾﺎ ﻟﱋﻪﱨﲵ ﺩﲘﻳﻨﲘﻰﳁﳆﳃﳀ

14. Сен: «Динимни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳгагина ибодат қилурман.

ﻓﱁﭑﻋﱹﺒﱨﺪﱻﻭﺍﲯ ﻣﱧﺎ ﺷﲔﺌﱦﺘﱨﻢ ﻣﱰﲘﻦ ﺩﱨﻭﻧﲘﻪﲘﲶﲩ ﻗﱂﻞﱓ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﻟﱀﺨﱺ﮳ﺴﲔﺮﲌﻳﻦﱺ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺧﱺﺴﲔﺮﱻﻭﳒﺍﲯ ﺃﱁﻧﻔﱂﺴﱺﻬﱻﻢﱦ ﻭﱺﺃﱁﻫﱹﻠﲘﻴﻬﲌﻢﱦ ﻳﱧﻮﱹﻡﱧ ﭐﻟﱀﻘﲘﻴﱧ﮳ﻤﱧﺔﲘﲩ ﺃﱁﵖﱔﵐ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﺨﱻﺴﱹﺮﱺﺍﻥﱨ ﭐﻟﱀﻤﱨﺒﲐﻴﻦﱻﳁﳇﳃﳀ

15. Бас, сизлар Ундан ўзга нимани хоҳласангиз, ўшанга ибодат қилаверинглар», деб айт. Сен: «Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳлларига зиён қилгувчилардир. Огоҳ бўлингким, ана ўша очиқ-ойдин зиёнкорликдир», деб айт.

ﻟﱁﻬﱻﻢ ﻣﱰﲘﻦ ﻓﱁﻮﱹﻗﲘﻬﲌﻢﱦ ﻇﱕﻠﱁﻞﱙ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﻟﻨﱱﺎﺭﲌ ﻭﱺﻣﲘﻦ ﺗﱧﺤﱹﺘﲘﻬﲌﻢﱦ ﻇﱕﻠﱁﻞﱙﲬ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﻳﱨﺨﱺﻮﲃﲌﻑﱻ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﻋﲔﺒﱧﺎﺩﱧﻩﱨﲵﲬ ﻳﱧ﮳ﻌﲘﺒﱧﺎﺩﲘ ﻓﱁﭑﺗﱱﻘﱂﻮﻥﲌﳁﳈﳃﳀ

16. Улар учун тепаларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор, остларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур. «Эй бандаларим, Менга тақво қилинглар!»

ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﭐﺟﱹﺘﱧﻨﱧﺒﱨﻮﺍﲯ ﭐﻟﻄﱞ﮳ﻐﱨﻮﺕﱺ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﻌﱦﺒﱨﺪﱻﻭﻫﱺﺎ ﻭﱺﺃﱁﻧﱧﺎﺑﱨﻮﳒﺍﲯ ﺇﲐﻟﱁﻰ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻟﱁﻬﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﺒﱨﺸﱓﺮﱺﻯﳎﲬ ﻓﱁﺒﱧﺸﱝﲔﺮﱹ ﻋﲔﺒﱧﺎﺩﲘﳁﳉﳃﳀ

17. Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар берки...

ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻤﲘﻌﱨﻮﻥﱧ ﭐﻟﱀﻘﱁﻮﱹﻝﱔ ﻓﱁﻴﱧﺘﱱﺒﲐﻌﱨﻮﻥﱧ ﺃﱁﺣﱹﺴﱺﻨﱧﻪﱨﲵﳒﲬ ﺃﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻫﱺﺪﱺﯨﻬﱻﻢﱨ ﭐﴦﴥﴤﱨﲨ ﻭﱺﺃﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﻫﱻﻢﱦ ﺃﱂﻭﳖﻟﱂﻮﺍﲯ ﭐﵖﱓﵑﱁﻟﱀﺒﱧ﮳ﺐﲌﳁﳊﳃﳀ

18. Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашарлар. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир.

ﺃﱁﻓﱁﻤﱧﻦﱹ ﺣﱺﻖﲄ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﻛﱔﻠﲘﻤﱧﺔﱂ ﭐﻟﱀﻌﱧﺬﱔﺍﺏﲌ ﺃﱁﻓﱁﺄﱁﻧﺖﱺ ﺗﱨﻨﻘﲘﺬﱕ ﻣﱧﻦ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﻨﱱﺎﺭﲌﳁﳋﳃﳀ

19. Ёки у ҳақида азоб сўзи ҳақ бўлган кимсани–дўзахдаги кимсани сен қутқара олурмисан?!

ﻟﱁ﮳ﻜﲔﻦﲌ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﭐﺗﱱﻘﱁﻮﱹﺍﲯ ﺭﱺﺑﱱﻬﱻﻢﱦ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﻏﱕﺮﱺﻑﱿ ﻣﱰﲘﻦ ﻓﱁﻮﱹﻗﲘﻬﱺﺎ ﻏﱕﺮﱺﻑﱿ ﻣﱱﺒﱦﻨﲘﻴﱱﺔﱆ ﺗﱧﺠﱹﺮﲌﻯ ﻣﲘﻦ ﺗﱧﺤﱹﺘﲘﻬﱺﺎ ﭐﵖﱓﵑﱁﻧﱦﻬﱺ﮳ﺮﱻﲨ ﻭﱺﻋﱹﺪﱺ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﺨﱹﻠﲘﻒﱻ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﭐﻟﱀﻤﲘﻴﻌﱧﺎﺩﱧﳁﳂﳄﳀ

20. Лекин Роббиларига тақво қилганлар учун болохоналар устидан болохоналар бино қилингандир. Остларидан анҳорлар оқиб турур. Аллоҳнинг ваъдаси шу! Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.