Маккада нозил бўлган. 60 оятдан иборат.
ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман
ﻭﱺﭐﻟﺬﱞ﮴ﺭﲌﻳﱧ﮳ﺖﲔ ﺫﱧﺭﱹﻭﱾﺍﳁﳃﳀ
1. Чанг тўзитувчи(шамол)лар билан қасам.
ﻓﱁﭑﻟﱀﺤﱺ﮳ﻤﲘﻠﱁ﮳ﺖﲔ ﻭﲌﻗﱀﺮﱾﺍﳁﳄﳀ
2. Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам.
ﻓﱁﭑﻟﱀﺠﱺ﮳ﺮﲌﻳﱧ﮳ﺖﲔ ﻳﱨﺴﱹﺮﱾﺍﳁﳅﳀ
3. Осон юрувчи(кема)лар билан қасам.
ﻓﱁﭑﻟﱀﻤﱨﻘﱁﺴﲃﲔﻤﱧ﮳ﺖﲔ ﺃﱁﻣﱦﺮﱼﺍﳁﳆﳀ
4. Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам.
ﺇﲐﻧﱱﻤﱧﺎ ﺗﱨﻮﻋﱺﺪﱻﻭﻥﱧ ﻟﱁﺼﱺﺎﺩﲘﻕﱿﳁﳇﳀ
5. Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир.
ﻭﱺﺇﲐﻥﱱ ﭐﻟﺪﲃﲘﻳﻦﱺ ﻟﱁﻮﱺ﮴ﻗﲘﻊﱬﳁﳈﳀ
6. Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир.
ﻭﱺﭐﻟﺴﲄﻤﱧﺂﺀﲘ ﺫﱧﺍﺕﲔ ﭐﻟﱀﺤﱻﺒﱨﻚﲔﳁﳉﳀ
7. Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам.
ﺇﲐﻧﱱﻜﱕﻢﱦ ﻟﱁﻔﲘﻰ ﻗﱁﻮﱹﻝﲎ ﻣﱲﺨﱹﺘﱧﻠﲘﻒﲖﳁﳊﳀ
8. Албатта, сизларнинг гапларингиз ихтилофлидир.
ﻳﱨﺆﱹﻓﱁﻚﱕ ﻋﱺﻨﱦﻪﱨ ﻣﱧﻦﱹ ﺃﱂﻓﲘﻚﱔﳁﳋﳀ
9. У(Қуръон)дан ким бурилса, (бутунлай) буриб қўйиладир.
ﻗﱂﺘﲘﻞﱔ ﭐﻟﱀﺨﱺﺮﲄ﮴ﺻﱻﻮﻥﱧﳁﳂﳃﳀ
10. Ёлғончиларга лаънат бўлсин!
ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻫﱻﻢﱦ ﻓﲘﻰ ﻏﱔﻤﱦﺮﱺﺓﲚ ﺳﱺﺎﻫﱻﻮﻥﱧﳁﳃﳃﳀ
11. Улар жаҳолатдаги ғофиллардир.
ﻳﱧﺴﱹ﮲ﱧﻠﱂﻮﻥﱧ ﺃﱁﻳﱱﺎﻥﱧ ﻳﱧﻮﱹﻡﱨ ﭐﻟﺪﲃﲘﻳﻦﲌﳁﳄﳃﳀ
12. Улар: «Ҳисоб-китоб куни қачон», деб сўрарлар.
ﻳﱧﻮﱹﻡﱧ ﻫﱻﻢﱦ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﻨﱱﺎﺭﲌ ﻳﱨﻔﱀﺘﱧﻨﱨﻮﻥﱧﳁﳅﳃﳀ
13. Бу кунда улар оловда азобланурлар.
ﺫﱨﻭﻗﱂﻮﺍﲯ ﻓﲘﺘﱦﻨﱧﺘﱧﻜﱕﻢﱦ ﻫﱺ﮳ﺬﱔﺍ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﻛﱕﻨﺘﱨﻢ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﺗﱧﺴﱹﺘﱧﻌﱦﺠﲌﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳆﳃﳀ
14. «Азобингизни татиб кўринг», сиз «Қачон бўладир», деб шошилган нарса–шу!» (дейилур).
ﺇﲐﻥﱱ ﭐﻟﱀﻤﱨﺘﱱﻘﲘﻴﻦﱺ ﻓﲘﻰ ﺟﱺﻨﱱ﮳ﺖﲖ ﻭﱺﻋﱻﻴﱨﻮﻥﲍﳁﳇﳃﳀ
15. Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир.
ﺀﱧﺍﺧﲔﺬﲘﻳﻦﱺ ﻣﱧﺂ ﺀﱧﺍﺗﱧﯩﳎﻬﱻﻢﱦ ﺭﱺﺑﱲﻬﱻﻢﱦﲬ ﺇﲐﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﻗﱁﺒﱦﻞﱔ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﻣﱨﺤﱹﺴﲔﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳈﳃﳀ
16. Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки, улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир.
ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﻗﱁﻠﲘﻴﵝﱅﵗ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﻟﱋﻴﱦﻞﲌ ﻣﱧﺎ ﻳﱧﻬﱹﺠﱺﻌﱨﻮﻥﱧﳁﳉﳃﳀ
17. Улар кечалари оз ухлар эдилар.
ﻭﱺﺑﲐﭑﵖﱓﵑﱁﺳﱹﺤﱺﺎﺭﲌ ﻫﱻﻢﱦ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻐﱦﻔﲘﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳊﳃﳀ
18. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.
ﻭﱺﻓﲘﻰﳒ ﺃﱁﻣﱦﻮﱺ﮴ﻟﲘﻬﲌﻢﱦ ﺣﱺﻖﲉ ﻟﱊﲘﻠﺴﲄﺂﴢﲐﻞﲌ ﻭﱺﭐﻟﱀﻤﱧﺤﱹﺮﱻﻭﻡﲌﳁﳋﳃﳀ
19. Ва молу мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳаққи бордир.
ﻭﱺﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﺀﱧﺍﻳﱧ﮳ﺖﱿ ﻟﱊﲘﻠﱀﻤﱨﻮﻗﲘﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳂﳄﳀ
20. Ва ерда чуқур ишонувчилар учун белгилар бор.