Мадинада нозил бўлган. 11 оятдан иборат.
ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман
ﺇﲐﺫﱧﺍ ﺟﱺﺂﺀﱧﻙﱔ ﭐﻟﱀﻤﱨﻨﱧ﮳ﻔﲘﻘﱂﻮﻥﱧ ﻗﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﻧﱧﺸﱓﻬﱺﺪﱻ ﺇﲐﻧﱱﻚﱔ ﻟﱁﺮﱺﺳﱻﻮﻝﱕ ﭐﴦﴥﴤﲘﲩ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻢﱨ ﺇﲐﻧﱱﻚﱔ ﻟﱁﺮﱺﺳﱻﻮﻟﱂﻪﱨﲵ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﻳﱧﺸﱓﻬﱺﺪﱻ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﻟﱀﻤﱨﻨﱧ﮳ﻔﲘﻘﲘﻴﻦﱺ ﻟﱁﻜﱔ﮳ﺬﲘﺑﱨﻮﻥﱧﳁﳃﳀ
1. Мунофиқлар ҳузурингга келганларида: «Гувоҳлик берамизки, сен, албатта, Аллоҳнинг Расулисан», дерлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, албатта, сен Унинг Расули эканингни биладир. Ва Аллоҳ гувоҳлик берурки, албатта, мунофиқлар ёлғончидирлар.
ﭐﺗﱱﺨﱺﺬﱕﻭﳒﺍﲯ ﺃﱁﻳﱦﻤﱧ﮳ﻨﱧﻬﱻﻢﱦ ﺟﱻﻨﱱﺔﱅ ﻓﱁﺼﱺﺪﲅﻭﺍﲯ ﻋﱺﻦ ﺳﱺﺒﲐﻴﻞﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘﲬ ﺇﲐﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﺳﱺﺂﺀﱧ ﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﻳﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳄﳀ
2. Улар қасамларини қалқон қилиб олдилар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Бас, уларнинг қилган ишлари ёмон бўлди!
ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﺑﲐﺄﱁﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﺀﱧﺍﻣﱧﻨﱨﻮﺍﲯ ﺛﱂﻢﱱ ﻛﱔﻔﱁﺮﱻﻭﺍﲯ ﻓﱁﻄﱕﺒﲘﻊﱧ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻗﱂﻠﱂﻮﺑﲐﻬﲌﻢﱦ ﻓﱁﻬﱻﻢﱦ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﻔﱀﻘﱁﻬﱻﻮﻥﱧﳁﳅﳀ
3. Бунга сабаб шуки, улар иймон келтирдилар, сўнг кофир бўлдилар, бас, қалбларига муҳр босилди. Энди улар фаҳмламаслар.
ﲿ ﻭﱺﺇﲐﺫﱧﺍ ﺭﱺﺃﱁﻳﱦﺘﱧﻬﱻﻢﱦ ﺗﱨﻌﱦﺠﲌﺒﱨﻚﱔ ﺃﱁﺟﱹﺴﱺﺎﻣﱨﻬﱻﻢﱦﲨ ﻭﱺﺇﲐﻥ ﻳﱧﻘﱂﻮﻟﱂﻮﺍﲯ ﺗﱧﺴﱹﻤﱧﻊﱦ ﻟﲘﻘﱁﻮﱹﻟﲘﻬﲌﻢﱦﲨ ﻛﱔﺄﱁﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﺧﱻﺸﱕﺐﱿ ﻣﱲﺴﱺﻨﱱﺪﱺﺓﱬﲨ ﻳﱧﺤﱹﺴﱺﺒﱨﻮﻥﱧ ﻛﱕﻞﱞ ﺻﱺﻴﱦﺤﱺﺔﲙ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦﲬ ﻫﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﻌﱧﺪﱻﻭﲅ ﻓﱁﭑﺣﱹﺬﱔﺭﱹﻫﱻﻢﱦﲬ ﻗﱁ﮳ﺘﱧﻠﱁﻬﱻﻢﱨ ﭐﴦﴥﴤﱨﲨ ﺃﱁﻧﱱﻰﳎ ﻳﱨﺆﱹﻓﱁﻜﱕﻮﻥﱧﳁﳆﳀ
4. Ва агар уларни кўрсанг, жисмлари сени ажаблантирур ва агар гапирсалар, гапларига қулоқ осарсан. Улар худди суяб қўйилган ходага ўхшарлар. Ҳар қичқириқни зиддиларига ҳисобларлар. Улар душмандирлар. Улардан ҳазир бўл. Аллоҳ уларга уруш очсин, ҳақдан қандоқ ўгирилурлар?!
ﻭﱺﺇﲐﺫﱧﺍ ﻗﲘﻴﻞﱔ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺗﱧﻌﱧﺎﻟﱁﻮﱹﺍﲯ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻐﱦﻔﲘﺮﱹ ﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﺭﱺﺳﱻﻮﻝﱕ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻟﱁﻮﲄﻭﱹﺍﲯ ﺭﱻﺀﱨﻭﺳﱺﻬﱻﻢﱦ ﻭﱺﺭﱺﺃﱁﻳﱦﺘﱧﻬﱻﻢﱦ ﻳﱧﺼﱻﺪﲅﻭﻥﱧ ﻭﱺﻫﱻﻢ ﻣﱲﺴﱹﺘﱧﻜﱓﺒﲐﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳇﳀ
5. Ва агар уларга: «Келинглар, Аллоҳнинг Расули сизларга истиғфор айтур», дейилса, улар бошларини чайқарлар. Ва уларнинг мутакаббирлик ҳолида юз ўгираётганларини кўрурсан.
ﺳﱺﻮﱺﺁﺀﱪ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﺃﱁﺳﱹﺘﱧﻐﱦﻔﱁﺮﱹﺕﱺ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺃﱁﻡﱦ ﻟﱁﻢﱦ ﺗﱧﺴﱹﺘﱧﻐﱦﻔﲘﺮﱹ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﻟﱁﻦ ﻳﱧﻐﱦﻔﲘﺮﱺ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﻬﱹﺪﲘﻯ ﭐﻟﱀﻘﱁﻮﱹﻡﱧ ﭐﻟﱀﻔﱁ﮳ﺴﲔﻘﲘﻴﻦﱺﳁﳈﳀ
6. Улар учун истиғфор айтасанми ёки айтмайсанми – бари бир. Аллоҳ уларни ҳеч мағфират қилмас. Зеро, Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас.
ﻫﱻﻢﱨ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱧﻘﱂﻮﻟﱂﻮﻥﱧ ﵖﱔﵐ ﺗﱨﻨﻔﲘﻘﱂﻮﺍﲯ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻣﱧﻦﱹ ﻋﲔﻨﺪﱺ ﺭﱺﺳﱻﻮﻝﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﺣﱺﺘﱱﻰﳎ ﻳﱧﻨﻔﱁﻀﲅﻮﺍﲯﲩ ﻭﱺﴦﳨﴥﴤﳨ ﺧﱺﺰﱺﺁﴢﲐﻦﱻ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﻭﱺﻟﱁ﮳ﻜﲔﻦﲄ ﭐﻟﱀﻤﱨﻨﱧ﮳ﻔﲘﻘﲘﻴﻦﱺ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﻔﱀﻘﱁﻬﱻﻮﻥﱧﳁﳉﳀ
7. Улар: «Расулуллоҳнинг ҳузуридагиларга нафақа берманглар, ҳаттоки, тарқаб кетсинлар», дерлар. Ҳолбуки, осмонлару ернинг хазийналари Аллоҳникидур. Ва лекин мунофиқлар тушунмаслар.
ﻳﱧﻘﱂﻮﻟﱂﻮﻥﱧ ﻟﱁﴣﲐﻦ ﺭﲄﺟﱺﻌﱦﻨﱧﺂ ﺇﲐﻟﱁﻰ ﭐﻟﱀﻤﱧﺪﲘﻳﻨﱧﺔﲘ ﻟﱁﻴﱨﺨﱹﺮﲌﺟﱺﻦﲄ ﭐﵖﱓﵑﱁﻋﱺﺰﲅ ﻣﲘﻨﱦﻬﱺﺎ ﭐﵖﱓﵑﱁﺫﱧﻝﱞﲬ ﻭﱺﴦﳨﴥﴤﳨ ﭐﻟﱀﻌﲘﺰﲄﺓﱨ ﻭﱺﻟﲘﺮﱺﺳﱻﻮﻟﳨﻪﲘﲶ ﻭﱺﻟﲘﻠﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺ ﻭﱺﻟﱁ﮳ﻜﲔﻦﲄ ﭐﻟﱀﻤﱨﻨﱧ﮳ﻔﲘﻘﲘﻴﻦﱺ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻤﱨﻮﻥﱧﳁﳊﳀ
8. Улар: «Агар Мадийнага қайтиб борсак, албатта, азиз хорни ундан чиқарур», дерлар. Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. Аммо мунофиқлар билмаслар.
ﻳﱧﳌﺄﱁﻳﱲﻬﱺﺎ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺀﱧﺍﻣﱧﻨﱨﻮﺍﲯ ﵖﱔﵐ ﺗﱨﻠﱀﻬﲌﻜﱕﻢﱦ ﺃﱁﻣﱦﻮﱺ﮴ﻟﱂﻜﱕﻢﱦ ﻭﱺﵖﱔﵓ ﺃﱁﻭﱹﻟﱁ﮳ﺪﱻﻛﱕﻢﱦ ﻋﱺﻦ ﺫﲘﻛﱓﺮﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘﲬ ﻭﱺﻣﱧﻦ ﻳﱧﻔﱀﻌﱧﻞﱓ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﻓﱁﺄﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﻫﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﺨﱺ﮳ﺴﲔﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳋﳀ
9. Эй, иймон келтирганлар! Молларингиз ва болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар ютқазганлардир.
ﻭﱺﺃﱁﻧﻔﲘﻘﱂﻮﺍﲯ ﻣﲘﻦ ﻣﱱﺎ ﺭﱺﺯﱺﻗﱀﻨﱧ﮳ﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻦ ﻗﱁﺒﱦﻞﲌ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﺄﱀﺗﲘﻰﱺ ﺃﱁﺣﱺﺪﱺﻛﱕﻢﱨ ﭐﻟﱀﻤﱧﻮﱹﺕﱻ ﻓﱁﻴﱧﻘﱂﻮﻝﱔ ﺭﱺﺏﲃﲌ ﻟﱁﻮﱹﵖﱔﵓ ﺃﱁﺧﲄﺮﱹﺗﱧﻨﲘﻰﳒ ﺇﲐﻟﱁﻰ﮵ ﺃﱁﺟﱺﻞﲎ ﻗﱁﺮﲌﻳﺐﲎ ﻓﱁﺄﱁﺻﲄﺪﲄﻕﱺ ﻭﱺﺃﱁﻛﱕﻦ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﻟﺼﲄ﮳ﻠﲘﺤﲔﻴﻦﱺﳁﳂﳃﳀ
10. Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг.
ﻭﱺﻟﱁﻦ ﻳﱨﺆﱺﺧﲃﲔﺮﱺ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻧﱧﻔﱀﺴﱼﺎ ﺇﲐﺫﱧﺍ ﺟﱺﺂﺀﱧ ﺃﱁﺟﱺﻠﱂﻬﱺﺎﲬ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﺧﱺﺒﲐﻴﺮﲁ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﺗﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳃﳃﳀ
11. Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.